РШТЁИМ Бухоро филиалида “12-май Халқаро ҳамширалар куни” байрами нишонланди

РШТЁИМ Бухоро филиалида “12-май Халқаро ҳамширалар куни” байрами нишонланди

РШТЁИМ Бухоро филиали

Ҳар йили 12 майда халқаро ҳамширалар куни ( International Nurses Day ) нишонланади. Тарихдан маълумки, XI асрда Европада қизлар ва аёллар жамияти барпо этилди. Шу даврдан бошлаб улар беморларни парвариш қилиш билан шуғуллана бошладилар. XIII асрда Елизавета Тюрингенская ўз маблағи ҳисобига шифохона қургач, ҳамшира касби жорий этила бошланади. 1348 йилда вабо касаллиги эпидемияси даврида ҳамширалар жамиятда нечоғли улуғ касб эканлиги аён бўлади ва улар алоҳида ҳурматга муносиб топилади. Уларнинг хизматлари бутун дунёда эътироф этила бошланади.

Ўзбекистонда ҳам олий тоифали билимга эга ҳамшираларнинг илм даргоҳларига асос солинди. 

Сўнгги йилларда ҳамшираларнинг меҳнати инсонларга меҳр беришнинг энг мақбул йўли эканлигини, ушбу йўналиш бугун барча давлат хизматчисининг асосий қуролига айланиши шарт эканлиги ҳаётимизга киритилди.

Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликларни даволаш ва уни олдини олишда ҳам ҳамшираларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Ҳамширалар нафақат тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар орқали  балки, хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бергувчи оқилалиги, шу билан бир қаторда жонфидолигини ҳам амалда ифода этмоқдалар.

РШТЁИМ Бухоро филиалида “12-май Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга филиалнинг барча бўлимларида фаолият кўрсатаётган ҳар томонлама намунали, фидоий, меҳнатсевар ҳамширалар вакиллари таклиф қилиндилар.  

РШТЁИМ Бухоро филиали директори М.Ражабов  байрам тадбирини бошқариб, тадбир иштирокчилари, улар тимсолида шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган ҳамшираларни бугунги “Ҳамширалар куни” билан табрикладилар. Табрикларга узоқ йиллардан буён ушбу шифо масканида фаолият юритиб келаётган тиббий статистика бўлими мудири  М.Ҳакимов, касаба уюшмаси раиси Б.Азимов  ва устоз-мураббийлар ҳам қўшилишиб, ўз тилак ҳамда истакларини билдирдилар.  

Уларнинг шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилиндиХизмат бурчи ва вазифасини аъло даражада бажариб, жамоада ҳурмат-эътибор топган филиалнинг бир гуруҳ ҳамширалари пул мукофоти ҳамда гуллар, совға-саломлар  билан тақдирландилар. Байрам тадбири орқали ҳамшираларга маънавий руҳ ва кўтаринки кайфият бағишланди.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page