РШТЁИМ Бухоро филиалида юқори технологик тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси кенг кўламда йўлга қўйилмоқда

РШТЁИМ Бухоро филиалида юқори технологик тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси кенг кўламда йўлга қўйилмоқда

РШТЁИМ Бухоро филиали

Илгари ҳар йили минглаб юртдошларимиз даво истаб чет элларга ёки марказий шаҳарларга боришга мажбур бўлишар эди. Эндиликда ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлар туфайли бундай мураккаб, юкори технологик операцияларнинг кўп турлари юртимизда амалга оширилаётгани, маҳаллий мутахассислар ушбу мураккаб операцияларни бажаришни пухта эгаллаб олганлиги кўнгилларга ғурур ҳиссини туйдиради.Бугунги кунда юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами кенгайиб кенг миқёсида ҳам амалга оширилмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида навбатдаги юқори технологик операция тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти бажарилди. Бемор бир неча йиллардан буён тизза бўғимида кучли оғриқ ва ҳаракат чекланишига шикоят қилиб юрган. Эндиликда муваффакиятли ўтган эндопротезлаш  амалиётидан сўнг бемор бир неча йиллик оғриқ азоблардан фориқ бўлишига имкон яратилди.

Ушбу мураккаб турдаги юқори технологияли операция травматология бўлими мудири т.ф.н А.Мўминов, травматолог PhD С.Юсупов, травматолог Ж.Жабборов, травматолог PhD Н. Сафаровлар томонидан амалга оширилди.

Шуни таькидлаб ўтиш жоизки, травматология бўлимида ҳозирги кунда дунё миқёсидаги етакчи клиникаларда амалга оширилаётган барча турдаги юқори технологик операциялар қаторида чаноқ-сон ва тизза бўғимларини эндопротезлаш амалиётлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Бу каби  операцияларни бажариш учун филиалда замонавий тиббий асбоб-ускуналар мавжуд ҳамда жаҳон стандартларига мос шароитлар яратилган.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Report Page