РШТЁИМ Бухоро филиалининг анестезиолог ва реаниматолог мутахассислари Россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликни йўлга қўйдилар

РШТЁИМ Бухоро филиалининг анестезиолог ва реаниматолог мутахассислари Россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликни йўлга қўйдилар

РШТЁИМ Бухоро филиали  

Россиялик Ломоносов мукофоти лаурати, Шимолий Давлат тиббиёт университети анестезиология ва реаниматология кафедраси доценти, Уваров Денис Николаевич РШТЁИМ Бухоро филиалига ташриф буюрди.  

Россиялик олим, анестезиолог-реаниматолог филиал мутахассислари билан учрашиб, “Замонавий анестезия” мавзусида илмий маъруза ўқиди. Шунингдек, “Регионар анестезияда янги истиқболли услуб” бўйича “Маҳорат дарслари” ўтказди.  Ушбу жараёнларда филиалнинг анестезиолог-реаниматолог мутахассислари фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.  

Бундан ташқари Россиялик мутхассис филиал анестезиологлари билан биргаликда травматологик операциялардан олдинги ва операциядан кейинги оғриқларни қолдириш мақсадида “Елка чигали анестезияси”, гинекологик операцияларда “ТАР блок“, хирургик операцияларда “ESP блок” услублари “Ультратовуш текшируви” аппарати ёрдамида регионар анестезия жараёнлари амалга оширилди. 

Бундан ташқари “Аорта коронар шунтлаш” операциясидан сўнг оғриқсизлантириш мақсадида “Парастернал блокада” усули “Ультратовуш текшируви” назорати остида бажарилди. Ушбу амалиётлар 10та беморда қўлланилди.

Шунингдек, Д.Н.Уваров томонидан хирургик реанимация, нейрореанимация, кардиореанимация ва шок палаталарининг ишлаш тизими билан батафсил танишилди. Беморлар кўрилиб, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Россиялик мутахасис Бухорога илкбор келганлигини, ушбу шаҳар ва унинг инсонлари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлганлигини эътироф қилиб ўтди.  Шу билан бирга РШТЁИМ Бухоро филиали анестезиолог-реаниматолог мутахассислари билан ҳамкорликни давом эттириши, телемедицина орқали маслаҳатлар беришга доимо тайёр эканлигини мамуниятбилан билдирди. Мутахассисларнималакасини ошириш, тажрибасини мустаҳкамлаш, ўзаро алоқаларни ривожлантириш борасида келишувларга эришилди. 

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.  




Report Page