РШТЁИМ бош директори Даврон Тулягановнинг Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига ташрифи

РШТЁИМ бош директори Даврон Тулягановнинг Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига ташрифи

РШТЁИМ Бухоро филиали

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Б.Туляганов, РШТЁИМ Бухоро филиали директори М.М.Ражабов ҳамроҳлигида Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрдилар.

Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман марказий поликлиникаси мудири, “Еmergency department” бўлим мудири, шошилинч тиббий  ёрдам ва реанимация бўлимлари мудирлари иштирокида “Еmergency department” ва реанимация бўлимлари фаолияти ўрганиб чиқилди. Бўлим фаолияти таҳлил қилинди. Бош директор  томонидан “Еmergency department” бўлимининг “Триаж” тизими фаолияти муҳокамаси ўтказилди. Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари иш фаолияти ўрганилди. Мазкур бўлимлардаги айрим камчиликлар ва муаммолар муҳокама қилинди.   

“Еmergency department” бўлимида КШС ва иммунофермент таҳлиллар ўтказилиши учун керакли жиҳозлар йуқлиги, ушбу бўлимлар билан тиббиёт бирламчи бўғин-поликлиника ва ҚОП врачлари ўртасида боғликлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди. Реанимация бўлимига тушган беморларни даволаш жараёнига меъёрий талабларга кўра ҳудудий поликлиника, ҚОП врачи жалб этилиши кераклиги тушунтириб берилди. Туманда бирламчи бўғин ишини такомиллаштириш, касалликлар ва уларни олдини олиш чораларини кучайтириш лозимлиги  айтилди.

Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанаётган,   махсус текшириш ва янги технологик операцияга муҳтож иккита оғир бемор кўрилиб РШТЁИМ Бухоро филиалига кўчириш тавсия этилди. Реанимация булимидаги врачлар билан суҳбат чоғида тиббий ходимларга иш ҳақини тўлаш тартиби, ижро интизоми, иш сифати, ходим илмий даражаси каби мезонлар асосида олиб борилиши билан тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошиши тўғрисида тавсиялар берилди.   

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page