Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ва Бекобод туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган қабуллар давомида фуқаролардан жами 51 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 18 тасини ички ишлар органлари хизматига қайта тиклаш, 17 тасини Ўзбекистон фуқаролигини олиш, 8 тасини суриштирув ва тергов, 3 тасини ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик ва 5 тасини бошқа масалалардаги мурожаатлар ташкил этди.

Ушбу мурожаатларнинг 17 таси қаноатлантирилди, 2 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтириш берилди, 32 таси бўйича қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги сабабли аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, 17 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Комиссиясига юборилди.

Бундан ташқари, Бекобод туманидаги Ёшлик-2 маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, аҳоли томонидан билдирилган муаммолар ўрганилди.

Учрашув давомида Ёшлик-2 маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлиқ мурожаатлари жойида ҳал этилди. Муаммолар ечими бўйича тегишли раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Хусусан, маҳаллада яшовчи аҳолига 200 дона суюлтирилган газ балонлари тарқатилди. Ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжини инобатга олиб, 40 тоннага яқин кўмир етказиб берилди.

Шунингдек, Ёшлик-2 маҳалласидаги 1000 метрга яқин ички йўллар шағал билан қопланди.

ИИВ Ташкилий департаменти Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

Report Page