Туркия давлатининг “Sağlık Bilimleri Üniversiteti”  профеccори нейрохирург Feyza Karagöz Güzey хоним филиалга ташриф буюрди

Туркия давлатининг “Sağlık Bilimleri Üniversiteti”  профеccори нейрохирург Feyza Karagöz Güzey хоним филиалга ташриф буюрди

РШТЁИМ Бухоро филиали

Президент раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан тиббиёт тизими ривожланган давлатлар клиникалари билан ҳамкорлик қилиш ҳам такомиллашиб бормоқда.

Куни кеча Туркия давлатининг “Sağlık Bilimleri Üniversiteti”   профеccори нейрохирург Feyza Karagöz Güzey хоним филиалга ташриф буюриб,  нейрореанимация ва шошилинч нейрохирургия бўлимларида даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказиб, ўзининг тегишли маслаҳатларини берди.

РШТЁИМ Бухоро филиали нейрореанимация бўлимида “ Бош мия ўсмаси . Операциядан кейинги ҳолат. Асорати: Бош мия шиши, сопор даражасида эс-ҳуш бузилиши” ва “ Бош мияда қон айланишнинг ўткир бузилиши геморрагик тури . Краниотомия чап чакка, энса сохада инсульт - гематомани олиб ташлаш операциядан кейинги ҳолат. Асорати: Бош мия шиши, сопор даражасида эс-ҳуш бузилиши” ташхиси билан давонаётган беморнинг ҳолати кўрилиб, мутахассислар иштирокида батафсил муҳокама қилинди.   

Ташриф жараёнида “Sağlık Bilimleri Üniversitesi” клиникаси билан ҳамкорликни давом эттириш, ушбу клиника базасида филиал мутахассислари билим малакасини ошириш масаласида режалар тузилди. Шунингдек, тажриба алмашиш ҳамда оғир ҳолатдаги беморларни “Телемедицина” орқали муҳокама қилиб, маслаҳатларини олиш бўйича доимий ҳамкорликни таъминлаш келишуви амалга оширилди.  

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page