РШТЁИМ Бухоро филиали билан Туркия давлати етакчи клиникалари ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

РШТЁИМ Бухоро филиали билан Туркия давлати етакчи клиникалари ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

РШТЁИМ Бухоро филиали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-июлдаги «Ахолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-5198-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши борасида, хориждаги клиникаларнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш тажрибаси ривожланиб бормоқда. Куни-кеча Туркиянинг Анқара шахрида жойлашган онкология ўқув ва тадқиқот шифохонаси профессори Халил Башер Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг II-шошилинч хирургия бўлимига ташриф буюрди. Ташриф давомида бўлимда даволанаётган урологик беморлар кўруви ташкил этилди.

“Чап буйрак ўсмаси. Асорати: гематурия” ташхиси билан даволанаётган беморда ҳамкорликдаги “Лапароскопик нефрэктомия” амалиёти бажарилди. Шошилинч урологик тиббий ёрдамга муҳтож беморлар кўрилиб,  замонавий ташхислаш, даволаш ишлари борасида суҳбат амалга оширилди.  

Шунингдек, филиал мутахассислари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар билан яқиндан танишиб, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигига чалинган беморларни диагностикаси, операцияга тайёрлаш, буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари, операциядан кейинги парвариш, назорат ва кузатув жараёнлари тўғрисида ўзаро фикрлар алмашилди. Бундан ташқари ҳамкорликни Туркиянинг Анқара шахрида жойлашган онкология ўқув ва тадқиқот шифохонаси билан олиб бориш ҳамда врач урологларни ушбу клиникага малака оширишга юбориш режаси тузилди.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page