Шофиркон туманида "Инсон кадри учун" шиори остида чукурлаштирилган тиббий курик ва амалий ёрдам акциялари бошланди.

Шофиркон туманида "Инсон кадри учун" шиори остида чукурлаштирилган тиббий курик ва амалий ёрдам акциялари бошланди.

РШТЁИМ Бухоро филиали

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори М.М.Ражабов бошчилигидаги 22 нафардан иборат бир гуруҳ мутахассислар навбатдаги тиббий кўрик ва оммавий информацион профилактик тадбирлар ҳафталигини ўтказиш учун Шофиркон туманига ташриф буюрдилар. Мутахассислар гуруҳи томонидан Шофиркон туманининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари “Emеrgency department” бўлими фаолиятини ҳам ўрганмоқдалар.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5198-сон қарори ижросини бажариш бўйича 34 турдаги тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозлаш стандартлари, даволанаётган беморлар ва уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда бўлим мутахассислар билан таъминлаш ишлари билан танишилмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилмоқда.

“Emеrgency department” бўлими вазифалари тўғрисида тушунтиришлар берилиб, мутахассисларнинг тажриба орттиришига кўмаклашиш орқали амалий-услубий ёрдам кўрсатилиши таъминланмоқда. Филиалдан эндохирург, қон-томир хирурги, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, болалар реаниматологи, УТТ врачи, эндоскопист, кардиореаниматолог, анестезиолог-реаниматолог, невролог, кардиолог, терапевт, педиатр ва операцион бригада тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами ҳамда мутахассислар билан ташриф буюришган.

Куни кеча ўтказилган тиббий кўрикда 76 нафардан ортиқ туман аҳолиси иштирок этди. Тор мутахассислар томонидан беморлар сараланиб, 70 нафар беморга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди. Кўрикда аниқланган касаллик бўйича 2 нафар бемор туман тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимига даволаниш учун ётқизилди. 2 та бемор онкогинеколог кўрувига юборилди. “Маҳорат дарси” доирасида 1 та бемор “Чап томондан тухумдон кистаси резекцияси” ташхиси билан онкогинекологик,  1 та беморда “Пилористик аппендектомия” ташҳиси билан хирургик ва 1 та беморда травматологик операциялар ўтказилди. Туман мутахассислари ушбу операцияларда фаол иштирок этишди.  

Шофиркон туманида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳафта давомида амалга оширилади. Бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олиш, турли юқумли касалликлар хавф омилларини вақтли аниқлашга имкон яратиш, аҳолининг тор мутахассислар ва бирламчи бўғини орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончини ортиши ҳамда беморларнинг тиббий маданиятининг ошишига эришилади.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати. 

 


Report Page