Қоровулбозорда хотин-қизлар билан учрашув

Қоровулбозорда хотин-қизлар билан учрашув

Бухоро вилоят прокуратураси

Бугун вилоят прокурори секторида ташкил этилган хотин-қизлар ҳуқуқий-психологик маслаҳатхонаси ходимларининг ташаббуси билан Қоровулбозор туман 2-сектор ҳудудидаги Бўзачи МФЙ 4 мактаб биносида вилоят прокуратурасидан М.Асланов, Г.Саломова, психолог А.Гадоева, туман хокими маслахатчиси Ф. Тойирова, туман прокурор ёрдамчиси Қ.Қурбонов  Бўзачи МФЙ раиси ва туман вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ижтимоий маънавий мухит барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида аҳоли билан давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида 112 нафар ахоли қатнашди.



Шу куни психолог А.Гадоева томонидан 4-мактабнинг 8, 9, 10, 11 синф укувчилари билан Балоғат ёшидан ўтиш ва қизларнинг одоби мавзусида алохида сухбат ўтказилди. Бундан ташқари, худуддаги 5 нафар ажрим ёқасига келиб қолган фуқароларнинг хонадонига бориб психолог улар билан алохида алохида сухбат ўтказди.

Шунингдек, вилоят прокурори ёрдамчиси Г.Саломова, психолог А.Гадоева хамда мутахассис М.Каримовалар Бирдамлик кўчасида яшовчи фуқаро М.Амонова билан оила муқаддаслиги ва кайнона-келин муносабатлари тўгрисида тушунтириш ишлари олиб бордилар.
Олиб борилган ишлар натижасида фуқаро М.Амоновани қайнонаси билан яраштиришга эришилди.



Report Page