Туркиянинг “Sağlık Bilimleri Üniversitesi” билан тузилган ҳамкорлик меморандуми амалда

Туркиянинг “Sağlık Bilimleri Üniversitesi” билан тузилган ҳамкорлик меморандуми амалда

РШТЁИМ Бухоро филиали

Муҳтарам Президент раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан тиббиёт тизими ривожланган давлатлар клиникалари билан ҳамкорлик қилиш ҳам такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия давлатига қилган давлат ташрифидаги олий даражадаги музокараларда ва 2023 йил 16 августда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия тиббиёт форуми доирасида икки томонлама бир қанча тиббиётга оид ҳамкорлик ва ўзаро келишув меморандумлари имзоланган эди.

Ушбу Давлатларо келишувлар ижроси ўлароқ, Ўзбекистон-Туркия тиббиёт тизими ҳамкорлиги асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Туляганов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Бахронов, Бухоро Давлат тиббиёт университети Туркия факультети директори Aynur Feyziugli ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори М.Ражабовлар саъй-ҳаракати ҳамда ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Туркиянинг “Sağlık Bilimleri Üniversitesi” ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва субфилиалларининг 10 нафардан иборат бир гуруҳ мутахассислари “Sağlık Bilimleri Üniversitesi” нуфузли клиникаларида бир ой муддатда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан малака ва тажрибаларини ошириш учун Туркияга жўнаб кетдилар.  Ушбу гуруҳ таркибида асосан туманлар субфилиалларида ишлаётган мутахассислар мавжудлиги алоҳида аҳамият касб этади.  

Мутахассислар орттирилган тажриба ва билимларини бевосита Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ҳамда субфилиаллари амалиётида тадбиқ қилишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйдилар. Бу каби хайрли тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилади.

 РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.



Report Page