"Бухоро вилояти Тоза худуд" ДУКда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда

"Бухоро вилояти Тоза худуд" ДУКда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрел кунидаги 2916-сонли қарорига асосан “Бухоро вилояти Тоза худуд” давлат унитар корхонаси ташкил қилиниб, корхонанинг 11 та филиалллари мавжуд. Вилоятнинг   туманлар бўйича 550 та маҳалла ва қишлоқлар мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллаларнинг қариб  76 фоизига “Бухоро вилояти Тоза ҳудуд” ДУК ҳодимлари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари  кўрсатилиб келинмоқда.
 Шу вақт давомида туманларининг аҳоли экологик онгини ва маданиятини ошириш, ўзлари истиқомат қилаётган махаллалар ҳамда кўчаларни тоза ва озода сақлаш, аҳолидан ҳосил бўладиган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тартибсиз ҳар жойга ташлаш ҳолатлари, ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлишининг олдини олиш, маҳаллаларда маиший чиқинди учун тўланадиган коммунал тўловларни ўз вақтида ва доимий амалга ошириб боришларини таъминлаш мақсадида Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда  “Тоза ҳудуд” ДУК маҳалла тозалик ишлари назоратчилари  томонидан тарғибот ташвиқот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 



Вилоятимиз бўйича бир кунда 1.643 м3 , ойида эса 39.480 м3 қаттиқ маиший чиқинди чиқарилиб, инсон саломатлигига таъсир этмаслик чоралари қўрилиб санитар экологик талаблар асосида утилизация қилинмоқда.   

 "Бухоро вилояти Тоза ҳудуд" ДУК ахборот хизмати                                 

Report Page