Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар замирида рақамлаштириш тизимининг жорий этилиши самара бермоқда

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар замирида рақамлаштириш тизимининг жорий этилиши самара бермоқда

 РШТЁИМ Бухоро филиали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-415 сонли қарори асосида

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш учун “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор –“UZINFOСОМ” ташкил қилинган. Унинг асосий вазифаларидан бири қилиб, “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш, ҳужжат билан рақамли соғлиқни сақлаш миллий тизимини самарали ташкил этиш белгилаб берилган. 

Куни кеча РШТЁИМ Бухоро филиалининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари директор в.б. М.Ражабов бошчилигида Қоровулбозор туман “EMERGENCE DEPERMENT” бўлимида бўлдилар. Бўлимда жорий қилинган янги замонавий ишлаш тизими яъни рақамлаштириш жараёни билан танишилди. Шунингдек, мазкур бўлимнинг қизил, сариқ, яшил ҳудудлар фаолияти, тиббий хужжатларнинг юритилиш тартиби, ҳудудларнинг керакли тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланганлиги, тиббий аппаратураларнинг ишчи ҳолати, юкламаларни ўргандилар. рақамлаштириш ишларининг бориши, мавжуд муаммолар ва ушбу жараённи самарали ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Рақамлаштириш жараёнида мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал килиш, ушбу жараённи тез ва самарали ташкил этиш учун зарур бўлса РШТЁИМ Бухоро филиалидан мутахассисларни жалб қилишга келишиб олинди. Оғир ҳолатдаги беморларга мутахассис маслаҳатини reghjr масофада ташкил этиш, яъни “Телемедицина”ни кенг йўлга қўйиш орқали ҳал қилиш режалари тузилди.

Филиалдан ташриф буюрган гуруҳ ҳамда  Коровулбозор туман “EMERGENCE DEPERMENT” бўлимига бириктирилган куратор ва туман мутахассислари биргаликда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди. Гуруҳ таркибидаги терапевт З.Фозилов ва провизор И.Назаровалар шошилинч ёрдам булимининг дори-дармон ва сарфлов материаллари билан таьминланиш, беморгача етиб бориш ҳолатини бирма-бир ўрганиб чиқдилар. Дори-дармон таъминоти 95-96 % ни ташкил килади. Қоровулбозор туман “EMERGENCE DEPERMENT” бўлими врачлари билан келгусида “Маҳорат дарслари” ўтказилишини кенг йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.  

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page