РШТЁИМ Бухоро филиалида илк аёл фан докторига  (DSc) диплом топширилди

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк аёл фан докторига  (DSc) диплом топширилди

РШТЁИМ Бухоро филиали

Назира Ахмедовна Ходжаева шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий изланишлар олиб бориб беморларни замонавий, жаҳон стандартларига мос илмий даволаш-диагностикаси ишларини амалга оширилиши борасида филиал хотин-киз мутахассислари уртасида биринчилардан булиб жорий йилнинг март ойида докторлик диссертациясини химоя килган эди. У неврология  соҳасида беморларни даволаш билан бир қаторда илмий ишлар билан шуғулланувчи мутахассис аёллар сонининг ошиши ва тиббиёт тизимининг ривожланиш жараёнида аёллар урни юқорилигига эрилишига уз хиссасини кушди.

Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, т.ф.д. Даврон Туляганов РШТЁИМ Бухоро филиалининг эрталабги йигилишини бошкариб бориш жараёнида марказимизнинг шошилинч неврология бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Назира Ахмедовна Ходжаевани яна бир ютуғи яъни илм фанда эришган мувоффақияти билан табриклади. Унинг жорий йил март ойида “Олий аттестация комиссияси” томонидан докторлик диссертациясини йўқлаб фан доктори (Doktor of Science) бўлганлиги ва бугун унга фан доктори  (DSc) дипломи топширилишини эълон килиб, машаккатли, аммо шарафли мехнатларини эътироф қилиб ўтди. Тиббиёт тизимида астойдил, халол, тинимсиз мехнат килинса, ушбу мехнатлар чекилган захматлар хеч качон жавобсиз колмаслигини Н.Ходжаева мисолида таъкидлади. Барча ёш шижоатли врач мутахассисларни илмий ишлар билан шугулланиш, тиббиёт тизимида ютукларга эришишга чорлади.

Шу муносабат билан Назира Ходжаевани бу улкан мувоффакият, ютук билан филиал рахбарияти, бутун жамоа қутлаб, илм-фанда, оилада, жамиятда  янада юқори поғоналарга кўтарилишига улкан зафарлар тиладилар.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.

Report Page