Пиридастгир кўчаси фуқаролари мурожаатига ижобий ечим топди.

Пиридастгир кўчаси фуқаролари мурожаатига ижобий ечим топди.

@Buxoro_Eco
@Buxoro_Eco

Жорий йилнинг 28 ноябр куни ижтимоий тармоқ орқали келиб тушган мурожаатга асосан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ва Бухоро шаҳар инспекцияси инспекторлари ҳолатни жойига бориб ўрганишди.

@Buxoro_Eco

Мазкур ўрганиш натижасида Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасидаги кўп қаватли уйлар оралиғидан ўтган оқава сув қувуридан ер юзасига оқава суви сизиб чиққанлиги аниқланди.

@Buxoro_Eco

Шу вақтнинг ўзида Бошқарма ходимларининг ташаббуси билан Бухоро вилояти Сувоқава ДУКнинг ходим ва техникалари жалб қилинган ҳолда мазкур муаммо бартараф этилди.

@Buxoro_Eco

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати



Report Page