Бош директор раҳбарлигида Вобкент туманида “Маҳорат дарслари” ўтказилди

Бош директор раҳбарлигида Вобкент туманида “Маҳорат дарслари” ўтказилди

РШТЁИМ Бухоро филиали

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Туляганов, марказнинг Бухоро филиали директори М.Ражабов ҳамроҳлигида туманларга чиқиб, “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази” ва “Еmergency department” бўлимлари фаолиятини ўрганмоқдалар.  

Куни кеча Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази фаолияти кўрилиб, марказда жорий қилинган янги замонавий рақамлаштириш электрон алоқа ҳамда беморларга кўрсатилаётган “Триаж” (қизил, сариқ, яшил ҳудуд)тизими ўрганилди. Шунингдек, марказнинг тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозланиш ҳолати, даволанаётган беморлар ва уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ишлари кўриб чиқилди.

Тиббий хизмат кўрсатишни йўналишлари борасида олиб борилаётган режавий ишлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали ва туман поликлиникаси билан ўзаро алоқа олиб бориш,  тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозланиш аҳволи, даволанаётган беморлар ва уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкиллаштириш, тор соҳа мутахассислари билан таъминлаш ҳолати билан батафсил танишилди.

Туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар ва бўлимининг дори-дармон, наркотик-аналгетик билан таъминланиши, беморгача етиб бориши каби масалалари ўрганилди. Бўлим ходимлари билан учрашув ташкил қилиниб, фаолиятни олиб боришда мавжуд муаммолар, етишмовчиликлар тўғрисида музокаралар ўтказилди.

Вобкент туманида бош директор Д.Туляганов бошчилигида “Маҳорат дарслари” доирасида 1 та лапароскопик ва 1 та ортроскопик юқори технологияли операциялар бажарилди. Туман тиббиёт бирлашмасининг барча мутахассислари мазкур операция жараёнида иштирок этиб, ўзларига керакли тажрибаларга эга бўлдилар.

Муаммоли беморлар кўрилиб, консилиум ташкиллаштирилди. Консилиум натижаси ўлароқ, мутахассислар томонидан керакли тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати. 

 

 

 

 

 

 

 


Report Page