Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг Ромитан тумани босқичига старт берилди

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг Ромитан тумани босқичига старт берилди

Yoshlar-kelajagimiz

Ромитан туманининг Миришкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган стадионида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Беш ташаббус олимпияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини – футбол ва футбол турлари бўйича Ромитан туман босқичини ўтказиш бўйича очилиш маросими ҳамда қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари, масъуллар ва спорт мутасаддилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок етди.

Тадбирда Ромитан тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Завқий Қурбонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб танитиш мақсадида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлади ҳамда мазкур мусобақада барча жамоаларга омад зафарлар ёр бўлишини тилади.

Мазкур спорт мусобақаси туманимиздаги 45 та маҳаллалар ўртасида 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда 16-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлашдир.

Report Page