Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари тунги рейд давомида 6 та қонунбузилиш ҳолатини аниқладилар.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари тунги рейд давомида 6 та қонунбузилиш ҳолатини аниқладилар.

@Buxoro_Eco
@Buxoro_Eco

Саксовул, юлғун ва шу каби бир қатор чўл ўсимликларининг вилоятимиз табиатидаги ўрни беқиёсдир. Чўлда кўтариладиган чанг зарраларини таналари ҳамда илдизи орқали сақлаб туриши, ҳаво намлигини ошириш, чўл жониворларнинг бошпанаси бўлиб ҳисобланади, аммо ушбу ўсимликнинг бу фойдали хусусиятларини баъзи бир фуқаролар билмай, уларни ташиб кетмоқда.

Шу каби муаммоларни олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими томонидан жорий йилнинг 28 ноябр куни берилган топшириқга асосан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан тунги экологик рейд тадбирлари вилоятнинг бир қатор туманларида ўтказилди.

Жумладан 28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган тунги экологик рейд давомида туманнинг чўл ҳудудларидан “Давлатбой” МФЙ фуқаролари томонидан “Т-28” русумли трактор орқали Қандим ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Давлат инспекторлари ўлчаш ишларини олиб борганида трактор тиркамасида 44,88 м куб ҳажмдаги қандим ўсимлиги бор эканлиги аниқ бўлди. 

@Buxoro_Eco

Шу ўринда айтиш керакки 1 кун олдин ҳам Олот туман инспекторлари томонидан туманнинг “Қирлишон” массивидан ноқонуний равишда мураве (мотосикил) орқали 3 м куб ҳажмдаги Қандим ўсимлиги ҳамда Қоракўл тумани фуқароси ўзининг “ГАЗ-24” русумли автоулови орқали 3.4 м куб ҳажмдаги оқ ўтин олиб чиқаётканда тўхтатилиб қолинган ва транпорт воситалари жарима майдонига қўйилиб, жарима ва зарар ундирилган эди.

@Buxoro_Eco
@Buxoro_Eco

Шунингдек, бошқарма мутахассислари ҳамда Жондор тумани инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган тунги экологик рейд давомида эса туманнинг “Ўртачўл” массиви ҳудудидан “УАЗ” русумли автотранспорт воситаси орқали 3 м куб саксовул ўсимлиги ҳамда “Қумсултон” массиви ҳудудидан фукаро ўзининг “Матиз” русумли автоулови орқа ўриндиғида черкез ўсимлигини ташиб кетилаётганлиги аниқланди. 

@Buxoro_Eco

Пешку туманида ҳам рейд тадбири ташкил этилиши натижасида туманнинг чўл ҳудудларидан “ЗИЛ” русумли автотранпорти орқали 8 м куб ҳажмдаги саксовул ўсимлиги олиб кетилаётганлиги аниқланди.

@Buxoro_Eco
@Buxoro_Eco

Ушбу ҳолатлар юзасидан давлат инспекторлари томонидан қонунбузарликни содир этган фуқароларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланди.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

 

Report Page