Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида   олима аёллар сони янада биттага кўпайди  

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида   олима аёллар сони янада биттага кўпайди  

РШТЁИМ Бухоро филиали

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мамлакатимизда ташкил қилинганлигига ҳам чорак аср бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий изланишлар олиб борилиб, беморларни замонавий, жаҳон стандартларига мос илмий даволаш-диагностикаси ишлари амалга оширилиши кундан кунга такомиллашиб бормоқда. Айниқса тиббиётнинг турли йўналишларида беморларни даволаш билан бир қаторда илмий ишлар билан шуғулланувчи мутахассис аёллар сонининг ошиб бораётганлиги тиббиёт тизимида ривожланиш жараёни юқорилигидан далолатдир.

Филиалнинг эрталабги йиғилишида директор в.в.б. М.Ражабов томонидан марказимизнинг шошилинч гинекология бўлими врачи Найимова Нилуфар Салимовнани тиббиётнинг мураккаб йўналишларидан бири гинекология соҳасидаги илм фанда эришган мувоффақияти, фалсафа доктори (PhD) даражасига эришгани билан табриклаб, унинг машаққатли, масъулиятли шу билан бир қаторда шарафли ишида омадлар ҳамроҳ бўлишини изҳор этдилар.

Найимова Нилуфар Салимовна 2006 йилда Бухоро Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатган. 2006 - 2008 йилларда Бухоро Давлат тиббиёт институти “Акушерлик ва Гинекология” мутахассислиги бўйича клиник ординатура курсини ўтган. 2009 йилдан бошлаб РШТЁИМ Бухоро филиалида гинеколог врач лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг т.ф.д., доцент Каримова Н.Н. илмий раҳбарлигида Бухоро давлат тиббиёт институтига қарашли илмий кенгашда  “Тухумдон эрта етишмовчилиги диагностикасининг замонавий жиҳатлари ва уларни тузатиш усуллари” мавзусидаги диссертация ишини 2024 йил 26 март куни мувоффақиятли ҳимоя қилганлиги эътироф қилинди.

Шу муносабат билан олимани бутун филиал жамоаси қутлаб, илм-фанда янада юқори поғоналарга кўтарилишига улкан зафарлар тиладилар.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.


Report Page